Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 ноябрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • 7,5 ТОННА МИНЕРАЛ ЎҒИТ СОХТА ҲУЖЖАТЛАР АСОСИДА САМАРҚАНДГА ЖЎНАТИЛАЁТГАН ЭКАН

Н.ХЎЖАЕВ

05.04.2019


7,5 ТОННА МИНЕРАЛ ЎҒИТ СОХТА ҲУЖЖАТЛАР АСОСИДА САМАРҚАНДГА ЖЎНАТИЛАЁТГАН ЭКАН

Мазкур фермерлар давлат томонидан ажратилган минерал ўғитлардан белгиланган мақсадларда фойдаланиб, ер унумдорлигини ошириш, ҳосилдорликни кўтариш ўрнига мўмай даромад илинжида уларни пуллашга уринишади. Ваҳоланки, қонунга зид бу қилмиш минерал ўғитлар олди-сотдиси билан ноқонуний шуғулланувчи "уддабуронлар" жонига "ора" кирмоқда.

Мазкур йўналишдаги қонунбузарликларни фош этишда вилоят божхона бошқармаси томонидан тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Таҳлилларга кўра, вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан жорий  йилнинг ўтган даврида 5 та ҳолатда вазни 40,7 тонна аммиакли селитра минерал ўғитининг ноқонуний айланишига чек қўйилган.

Яқинда бошқарманинг контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда Чироқчи туманида тезкор тадбир ўтказилди ва натижада оғирлиги 7,5 тонна минерал ўғит ноқонуний айланишига чек қўйилди.

Аниқланишича, "Агрокимёҳимоя" ҲАЖ  Касби тумани филиали тизимида мудир лавозимида ишлаб келган Қ.Ш. фаолияти тугатилганига 2 ой бўлган  фермер хўжалиги раиси М.А. ва бошқалар билан тил бириктирган. Шунга кўра оғирлиги 7,5 тонна аммоний сульфати минерал ўғити И.И. бошқарувидаги "Isuzu" автомашинасида сохта ҳужжатлар асосида Самарқанд вилоятига олиб кетилаётганида, тўхтатиб қолинди.

Вилоят божхона бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қ.Ш. ва унинг жиноий шерикларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тегишлилигига кўра тергов идораларига юборилган.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo