Айни пайтда фильмлар репертуар режасига мувофиқ, “Ислом тинчлик динидир”, “Шукрона”, “Агар сен ҳақ бўлсанг”, “Гиёҳвандлик муаммоси”, “Нур ва соя”, “Олимп сари”, “Инсон саломатлиги ҳар нарсадан устун” каби ҳужжатли, “Оқ булут”, “Қадр”, “Вафодор” деб номланган қисқа метражли, “Шунқорлар”, “Новда”, “Ажал жодуси”, “Сотқин“, “Сеҳрли қалпоқча-2”, “Хазонрезги” ва “Учар от” сингари бадиий фильмлар намойиш этилмоқда.
Шунингдек, республикада илк марта Қарши санъат коллежида онлайн тизимида “Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан Тошкент шаҳридан тўғридан-тўғри кинофильм намойиши ташкил этилди.
- Тест синовидан ўтган ушбу янги лойиҳа келгусида нафақат Қарши шаҳри, балки вилоятимизнинг бошқа таълим муассасаларида ҳам татбиқ этилиши кўзда тутилган, - дейди “Ўзбеккино” миллий агентлиги вилоят бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Эркин Жўраев. – Эътиборли жиҳати, репертуардаги барча фильмлар ёшлар савияси, билим даражаси ва дунёқарашини юксалтиришга мўлжалланган. Шундан келиб чиқиб, кино намойиши билан бирга, санъат намояндалари ва таниқли кишилар билан учрашувлар ташкил қилишни ҳам режалаштираяпмиз.
Н.ХЎЖАЕВ