Россиянинг Якутия шаҳри (Саха республикаси)да яшовчи аёл саккизинчи қаватдан тушиб кетиб, омон қолди. Ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган маълумотларга кўра, ҳодисадан сўнг унинг ўзи тез тиббий ёрдамни чақирган. Шунингдек, интернетда аёлнинг йиқилиш ҳодисаси видеоси ҳам эълон қилинган.
Мамлакат тергов қўмитасининг Саха республикаси бўйича бошқармаси бошлиғи катта ёрдамчиси Надежда Дворецкаянинг РИА Новости манбасига маълум қилишича, юз берган ҳодиса юзасидан текширув ўтказилаяпти. Терговчилар 1991 йилда туғилган аёлнинг баландликдан йиқилиш сабабларига аниқлик киритмоқда.
Жабрланувчи шифохона жонлантириш бўлимига ётқизилган, аҳволи оғир. Аёлнинг тос суяги шикастланган.