Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 8 ойида республика бўйича 525 минг 280 та тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 18 минг 912 тага кўп.
Жорий йилнинг август ойида республика бўйича 83 минг 925 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилиб, республика бўйича энг кўп туғилиш Самарқанд вилоятида (9 минг 585 та) кузатилди.
Ўтган 8 ой мобайнида эса ФҲДЁ органларида қайд этилган тирик туғилишлар сони бўйича Самарқанд – 63 минг 573 та, Фарғона – 58 минг 774 та, Қашқадарё – 55 минг 774 та ва 50 минг 601 та билан Андижон вилоятлари юқори ўринни эгаллаган.
Маълумот ўрнида, 1897 йилда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳоли сони 3,9 миллион кишини ташкил этган бўлиб, бу ҳозирги Самарқанд вилояти аҳолиси (3,9 млн. киши) сонига тенг дегани.
Қашқадарёда эса аҳоли сони 2020 йил 1 июль ҳолатида 3 миллион 301 минг 12 кишига етган. Шундан 1 миллион 419 минг 382 (43 фоиз) киши шаҳар жойларда, 1 миллион 881 минг 630 (57 фоиз) киши қишлоқ жойларда яшайди.