Шунга кўра, вилоятимизда Қарши шаҳридаги 9-, Шаҳрисабз шаҳридаги 5-, Ғузор туманидаги 5-, Қамаши туманидаги 36-, Қарши туманидаги 52-, Китоб туманидаги 39-, Нишон туманидаги 3-, Чироқчи туманидаги 27-, Шаҳрисабз туманидаги 19-умумтаълим мактабларида ўқувчиларга ақл ва тафаккур чархи бўлган ушбу спорт тури фан сифатида ўтилади.
Шунингдек, истиқболда республикадаги барча умумий ўрта таълим мактабларида шахматга ўқитишни босқичма-босқич қамраб олиш, юқори малакали мураббий кадрларни тайёрлаш, шахмат клублари ва умумий ўрта таълим мактаблари шахмат синфларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш назарда тутилган.
Қарор билан шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби Ўзбекистон шахмат федерацияси тасарруфига берилади. Эндиликда бу мактаб ўз фаолиятини тўлиқ ўзини ўзи молиялаштириш шартларида амалга оширади.
Бир ой муддатда барча шахмат клублари паспортлаштиришдан ўтказилади. 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча шахмат клублари ҳамда шахматга ўқитиш ва шахматчилар тайёрлашни амалга оширувчи бошқа спорт муассасалари Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан келишилган ҳолда мажбурий аккредитациядан ўтказилади.
С.АЛЛАЁРОВА