Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
27 декабрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Собир ХОЛМУРОДОВ

13.11.2017


930 ЛИТР ДИЗЕЛЬ ЁНИЛFИСИ УЧУН

Юртимизда айни турдаги жиноятларга қарши мунтазам кураш олиб борилади. Бу ишда божхоначиларнинг ҳам ҳиссаси кўп. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар ходимлари билан ҳамкорликда нефть маҳсулотларининг божхона чегаралари орқали яширинча олиб ўтилиши ва ички ҳудудда ноқонуний айланишининг олдини олиш юзасидан зарур чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, яқинда ўтказилган тезкор тадбир давомида Қарши шаҳрида ҳаракатланаётган фуқаро Сирож Диёров бошқарувидаги “Нексия” автомашинаси белгиланган тартибда тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашина салони ва юкхонасига техник ва ёнғин хавфсизлиги талабларига бутунлай зид равишда турли сиғимдаги 23 та елим идишда дизель ёнилғиси ортилгани аниқланди.

Жами 930 литрни ташкил қилувчи ушбу нефть маҳсулотларига тегишли ҳужжатлар сўралганда, С.Диёров маҳсулотни гўёки нотаниш кимсалардан сотиб олганини билдирди.

Тегишли ҳужжатлар тақдим қилишнинг имкони йўқми, демак, фаолият – ноқонуний. Шунга асосан қиймати салкам 4 миллион 200 минг сўмни ташкил қилувчи дизель ёнилғиси, шунингдек, ушбу ҳолатга алоқадор бўлган   “Нексия” автомашинаси вақтинча сақловга топширилди ва мазкур ҳолат юзасидан қонун устуворлиги таъминланди.

Собир ХОЛМУРОДОВ,  вилоят божхона бошқармаси катта инспектори

Report typo