Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

М.ТЎЛАГАНОВ

04.07.2017


АҚИДАПАРАСТЛИК – ХАВФЛИ ТАҲДИД

Унда институт мутахассислари, таълим тизими мутасаддилари, Қарши шаҳридаги маҳаллаларнинг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда халқимиз табиатига мутлақо ёт бўлган диний экстремизм, ақидапарастликка асосланган ва бошқа норасмий диний оқимларнинг минтақамизга кириб келиши ва тарқалиши  осойишталигимизга, ёшларимиз келажагига  хавф туғдириши, бу таҳдидларга қарши маҳалла, таълим муассасалари ва оила ҳамкорлиги асосида тизимли ишлар амалга оширилиши лозимлиги хусусида сўз юритилди.

- Бузғунчи оқимлар ёшларни ўз тарафига оғдиришда залолатга етакловчи сайтлардан унумли фойдаланмоқда, – дейди Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятимиздаги вакили Р.Усмонов. – Бугун бундай оқимларнинг инсонийликка мутлақо зид таълимотини тарғиб қилишда интернет сайтлари асосий воситага айлангани сир эмас.  Биргина мамлакатимиз фуқароларини оладиган бўлсак, уларнинг 10 миллиондан ортиғи интернетдан фойдаланувчи сифатида рўйхатга олинган. Афсуски,  диний масалаларда уламолар томонидан ёзилган адабиётлар қолиб, бузғунчи сайтлардаги маълумотлардан фойдаланадиган кишилар ҳам йўқ эмас.

Тадбирда мамлакатимизда диний эътиқод ва виждон эркинлиги таъминланиши асослари,  мутаассибликнинг ёшлар онгига, жамиятга салбий таъсири ва унинг аянчли оқибатлари, турли қарама-қаршиликларнинг келиб чиқиш сабаблари хусусида маърузалар тингланди. Галдаги вазифалар атрофлича муҳокама этилди.

 

М.ТЎЛАГАНОВ

Report typo