Маълумки, коронавирус пандемияси билан боғлиқ карантин шароитида фуқароларни қўллаб-қувватлаш ва маслаҳат бериш мақсадида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида "Call-markaz”лар ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият таҳлили ва назоратини амалга оширувчи вилоят штаби иш бошлаган эди.
Фуқаролар эпидлемиологик вазият ҳамда ўз саломатликлари билан боғлиқ барча саволларга мазкур "Call-markaz”лар орқали мутахассислардан жавоб олишлари мумкин.
- Вилоятдаги "Call-markaz”ларга кунига 200 дан ортиқ мурожаат қўнғироқлари бўлмоқда, - дейди "Call-markaz”нинг вилоят штаби масъул ходими Мақсуд Панжиев. – Энг кўп тушаётган саволларга эътибор қаратадиган бўлсак, аҳоли асосан тана ҳароратининг кўтарилиши, коронавирус инфекцияси учун қаерда ва қай тартибда тест топшириш, ушбу вируснинг аломатлари ва юқиш йўллари, дори-дармон муаммоси ҳамда бошқа касалликлар бўйича мурожаат қилишмоқда. Ҳар бир мурожаат белгиланган тартибда қайд этилиб, фуқарога мутахассис маслаҳати берилаяпти ва керакли ёрдам чоралари кўрилмоқда.
Собир НАРЗИЕВ
Муаллиф олган суратлар