Италияда жиддий демографик инқироз юз бериши, 2070 йилга келиб мамлакат аҳолиси сони ҳозирги 59 миллион кишидан 47,2 миллион нафарга қисқариши мумкин. Бу ҳақда Le Monde манбаси ёзган.
Материалда таъкидланишича, мамлакатнинг демографик келажаги анча қоронғу кўринади, қандайдир ўзгаришлар қилинмаса, Италия аҳолиси яқин ўн йилликларда тўртдан бир қисмга камаяди.
Ҳукумат раҳбари Жоржи Мелони сўзларига кўра, туғилиш даражасини ошириш учун барча имкониятларни ишга солиш зарур. Аҳоли сонининг қисқариши 1993 йилдан бошланиб, бу тенденция ҳамон ҳар йили такрорланаётганини ҳисобга олган ҳолда демография сиёсати қайта кўриб чиқилиши керак.
Манбанинг ёзишича, кейинги вақтларда Италияда туғилиш масалалари бўйича умумий йиғилишлар бўлиб турибди. Унинг таркибида сиёсий, иқтисодий, касаба уюшмалари ва диний доиралар вакилларини кўриш мумкин. Шу билан бирга, йиғилишлар натижалари ҳар доим бир хил: аҳоли кексайиб бораяпти, барча пенсионерларни молиялаштириш эса тез орада имконсиз бўлиб қолади.