Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

01.05.2017


АҲОЛИНИНГ ҚОНУНЛАРДАН ХАБАРДОРЛИК ДАРАЖАСИ

Унда ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгашнинг ҳудудий комиссияси аъзолари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Маълумки, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларининг масъулиятини янада ошириш, жамият аъзоларини ислоҳотларнинг ҳуқуқий асослари билан яқиндан таништириш, уларни ҳуқуқий ахборот ва адабиётлар билан таъминлаш, ёшларга миллий давлатчилик анъаналари ҳамда амалдаги ҳуқуқий тизимнинг ишлаш механизмлари тўғрисида объектив маълумотларни етказиш, фуқароларни давлат ва жамият ҳаётида юз бераётган сўнгги ўзгаришлардан хабардор қилиш асносида ижтимоий фикрни янада  соғломлаштириш, ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг самарали усулларини жорий қилиш муҳим аҳамиятга эга.

Зеро, аҳолининг давлат томонидан қабул қилинаётган қонунлардан қанчалик даражада хабардорлиги ва ушбу қонунларга нисбатан мустақил муносабати фуқаролик жамиятининг муҳим хусусиятидир.

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш ҳуқуқий тарғибот ишларини марказдан туриб эмас, балки жойларда - бевосита корхона, муассаса ва ташкилотларда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида, таълим муассасаларида тизимли ва мунтазам ташкил этиб боришни тақозо этади. Бунинг учун аввало жойларда тарғибот гуруҳларини шакллантириш, улар учун алоҳида режалар ишлаб чиқиб, шу асосда иш олиб бориш лозим. Бунда жамиятнинг барча қатламлари қамраб олинишига, оммавий ахборот воситалари имкониятларидан унумли фойдаланишга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси - Lex.uz аҳолининг қонун ҳужжатларидан бохабарлигини оширишда муҳим манба бўлаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Тадбирда юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда вилоят адлия бош-қармаси бошлиғи Шуҳрат Қўчқаровнинг "Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат ишларини амалга оширишга доир ҳудудий тадбирлар режаси ва дастурларининг амалга оширилишини ташкил этиш ва ҳисоботини юритиш" ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Алижон Очиловнинг "Аҳолини ҳуқуқий ахборотлар билан таъминлаш ҳамда ҳуқуқий тарғибот соҳасида давлат бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари, фуқаролар ўзини ўзи   бошқариш органлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг келишилган фаолиятини таъминлаш" мавзуларидаги маърузалари тингланди.

Тадбир савол-жавоб руҳида ўтди. Иштирокчиларни қизиқтирган масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo