Шу маънода давлатимиз раҳбарининг жорий йил 4 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш кунини юксак савияда нишонлашга қаратилгани билан муҳим аҳамиятга эга бўлди. Зеро, хотира кечаги ўтмишни, аждодлар ўгитини, миллий меросимизни англатиб турса, қадр инсонни юксакликка кўтаради, унинг фаолиятига, орзу-интилишларига, мақсад-маслакларига олижаноблик бағишлайди.
Суратда: Қарши шаҳридаги Қўрғонча маҳалласида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Усмон бобо Донаев невараси Сарвиноз Усмонова билан.
Собир НАРЗИЕВ олган сурат.