9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан вилоят ҳокимлиги, “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлимлари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ва бошқа ташкилотлар вакиллари Қарши шаҳрида умргузаронлик қилаётган Рашид бобо Умидов хонадонида ҳам бўлишиб, отахонга Президентимиз номидан имтиёзли сертификат ва қимматбаҳо совғалар топширди.
Уруш даҳшатларини бошдан кечирган, бугунги мунаввар кунлар қадрини теран англайдиган отахон юртимиздаги тинчлик-осойишталик бардавом бўлиши, халқимиз фаровонлиги янада юксалишини сўраб, дуо қилади.
* * *
Суратда: Рашид бобо Умидов оила аъзолари ва жамоатчилик вакиллари даврасида.
Собир НАРЗИЕВ олган сурат.