Осмон ости мамлакатига инвестиция киритишни чеклашни таклиф қилаётган АҚШ савдо-иқтисодий муносабатлардан қурол сифатида фойдаланишни тўхтатиши, расмий Вашингтон бозор иқтисодиёти ҳаракати қонунларини ҳурмат қилиши керак. Бу ҳақда Хитой савдо вазирлиги баёнотида гапирилган.
"АҚШ бозор иқтисодиёти қонунлари ва адолатли рақобат тамойилларини ҳурмат қилиши, савдо-иқтисодий масалаларни сиёсийлаштириш ва ундан қурол сифатида фойдаланишни бас қилиши керак", дея таъкидланади идора муносабатида.
Шунингдек, Хитой томони АҚШни мамлакатга қўйилган инвестиция чекловларини олиб ташлашга, икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик учун мақбул шароит яратишга чақирган.
Қайд этилишича, расмий Пекин Хитой ва АҚШ ўртасидаги мавжуд вазиятдан хавотирда ва жавоб чоралари кўриш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.