Америка Қўшма Штатлари олдинда турган президент сайлови фонида БМТдаги Фаластин ҳақидаги резолюцияга вето (тақиқ) қўйишдан манфаатдор эди. Бу ҳақда араб давлатининг Россиядаги элчиси Абдул Ҳафиз Нофал маълум қилган.
Ўтган ҳафтада АҚШ БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги вето ҳуқуқидан фойдаланиб, Жазоир муҳокамага киритган Фаластинни халқаро ташкилотга тўла ҳуқуқли аъзо сифатида қабул қилишни тавсия этувчи резолюция лойиҳасини блоклаган.
"Улар Америкада бўлажак сайловлар фонида бундан манфаатдор бўлганликлари учун шундай қилишди", деган дипломат.
Фаластиннинг БМТдаги доимий кузатувчиси Риёд Мансур унинг давлати Хавфсизлик Кенгашидаги тақиққа қарамай, ортга чекинмоқчи эмаслигини айтган.
Эслатиб ўтиш ўринли, АҚШда навбатдаги президент сайлови 2024 йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтади.