Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

М.УБАЙДУЛЛАЕВА.

23.02.2017


АДОЛАТ – ҚОНУН УСТУВОРЛИГИДА

Қайд этилганидек, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўтказиб келинаётган “Истеъмолчилар ҳуқуқлари – қонун ҳимоясида”, “Сиз ҳуқуқни биласизми?”, “Мутахассислик – сенинг келажагинг” мавзусидаги тадбирлар, кўрик-танловлар ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Ҳуқуқий мавзулардаги тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида ёшлар ва хотин-қизларнинг ҳуқуқий онги ва саводхонлиги даражаси анча юксалганини, ён-атрофда содир бўлаётган воқеаларга муносабати шаклланганини кўриш мумкин.

Тадбирда, шунингдек, маҳаллаларда барқарор диний ва маънавий-ахлоқий муҳитни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, носоғлом, бузуқ ғоялар таъсирига тушиб қолган оилалар, жумладан, экстремистик ташкилотлар фаолиятида қатнашгани ва жиноят содир этгани учун жазо муддатини ўтаб қайтган шахслар билан алоҳида ишлаш, уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш юзасидан мақсадли тадбирлар ишлаб чиқиш лозимлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, таълим муассасаларида ҳуқуқий мавзудаги дарслар сифатини ошириш ҳамда зарур ҳуқуқий адабиётлар билан таъминлаш лозимлиги айтилди.

Тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар қайтарилди.

М.УБАЙДУЛЛАЕВА.

Report typo