Танловда республикамизнинг барча вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасидан 15 та жамоа қатнашди. Унда Қарши санъат коллежи жамоаси шу муассаса ўқитувчиси Шуҳрат Тўхтамишев томонидан Алишер Навоийнинг “Ҳайрат ул-аброр”, Абдулла Ориповнинг “Соҳибқирон” достонлари ва шоир Амир Худойбердининг шеърларидан фойдаланиб саҳналаштирилган “Адолат тизгини” фалсафий драмасини намойиш этиб, 1-ўринни қўлга киритди.
Вакилларимиз, шунингдек, “Энг яхши мусиқали безак” номинациясида ҳам тенгсиз деб топилди.
Эътиборлиси шундаки, Қарши санъат коллежи жамоаси “Йилнинг энг яхши саҳна асари” республика кўрик-танловида ўтган йили ҳам ғолиб бўлганди.
Толиб ТЕМИРОВ