Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Соҳиба СУЮНОВА

25.01.2017


ҚАДРИЯТЛАРНИ ҚАДРЛАГАН ЭЛИМ!

Мустақиллик шоҳ кўчаси бўйидаги сўлим хиёбонда ўтказилган ушбу тадбирда вилоятимизнинг турли ҳудудларидан келган фольклор жамоалари, истеъдодли ёшлар ўзлари тайёрлаган миллий лапар ва қўшиқлар, халқ амалий санъати намуналари, мусиқали саҳна чиқишларини кенг жамоатчилик вакиллари эътиборига ҳавола этишди. 

Мусиқий кечада мумтоз куй-қўшиқларнинг ёшлар талқинидаги замонавий ижроси барчага бирдек маъқул бўлди. Қадимий мумтоз наволаримизнинг қайта тикланиб, янада сайқал топаётгани чиқишларда ўз ифодасини топди. Дилга яқин тароналар барчага завқу шавқ улашди, рақсга, ўйин-кулгига чорлади.

Қайд этиш ўринли, бундай тадбирлар ёшларнинг ижодий қобилиятини рўёбга чиқариш ва уларни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамиятга эга эканлиги билан ҳам аҳамиятли.

Соҳиба СУЮНОВА

Report typo