Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Йўлбўйи ва туристик инфратузилмани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан аҳоли ва туристлар учун қўшимча қулай шароитлар яратиш, истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари (АГТКС), автомобилларга газ қуйиш станциялари (АГҚС) ва автомобилларга ёнилғи қуйиш станциялари (АЁҚС)ни замонавий талабларга мувофиқ жиҳозлаш ва мослаштириш мақсадида ана шу фаолият турларига ихтисослашган субъектлар ҳудудида қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ савдо, маиший хизмат кўрсатиш, тез овқатланиш шохобчалари ва бепул wi-fi зоналари ташкил қилиш тавсия этилган эди.
Шу билан бирга, ҳар йили ушбу тавсияларни фаол қўллаб-қувватлаган субъектлар ўртасида ғолибларга “Quality service” сертификати берилишини назарда тутувчи “Энг яхши АГТКС”, “Энг яхши АГҚС” ва “Энг яхши АЁҚС” танловининг ўтказилишини ташкил қилиш белгиланган.
Шунга кўра, махсус ишчи гуруҳи томонидан олиб борилган ўрганишлар асосида Қашқадарё ҳудуди бўйича танлов ғолиблари аниқланди. Яъни, “Энг яхши АГТКС” – Соф хизмат кўрсатиш комплекси” МЧЖга тегишли, Қарши шаҳри, А-380 автомагистрали ёқасида жойлашган; “Энг яхши АГҚС” – “Магистраль газ метан” МЧЖга тегишли, Қарши шаҳри, А-380 автомагистрали ёқасида жойлашган ва “Энг яхши АЁҚС – “Пресстиж петрол” МЧЖга тегишли, Ғузор тумани, 4Р-79 автомагистрали ёқасида жойлашган.
Улар мулкдорларига тегишли сертификат ва совғалар топширилди.
Ўз мухбиримиз