Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
15 ноябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

05.03.2021


АЁЛ - МИЛЛАТ ТАРБИЯЧИСИ

Мактабгача таълим

Маълумотларга кўра, инсон умри давомида оладиган маълумотларнинг қарийб 70 фоизини, ҳар қанча ҳайратланарли туюлмасин, беш ёшигача олиб бўлар экан. Демак, айни даврда берилган тўғри тарбия, билим ва кўникмалар инсоннинг бутун ҳаёти давомида асқатади, асосий омил бўлади.

Бинобарин, мамлакатимизда мактабгача таълим тизимига қаратилаётган эътибордан кўзланган мақсад ҳам шу: ҳар жиҳатдан баркамол шахсларни вояга етказиш.

Қиёслаш учун мисол, бундан 4 йил муқаддам биргина Қарши шаҳрида 41 та боғча фаолият кўрсатган бўлса, бугунги кунда улар сони 143 тага етди. Уларнинг биттаси давлат, 12 таси хусусий, 8 таси давлат-хусусий шериклик асосида, 82 таси эса оилавий мактабгача таълим ташкилотлари экани аҳамиятли.

2017 йилда вилоят марказида 3-7 ёшли болаларнинг мактабгача таълим қамрови 27 фоиз бўлса, бугун ушбу кўрсаткич 80 фоизга етди.

Таъкидлаш ўринли, янги боғчалар фаолиятини йўлга қўйишда асосий ташаббускорлар хотин-қизлар бўлаётгани ҳам эътиборга молик. Шу маънода "Аёл - миллат тарбиячиси" деган нақл боғчалар тимсолида ўз ифодасини топаётир.

Суратда: Қарши шаҳридаги "Wunder children" давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим муассасаси асосчиси Хуршида Ҳакимова.

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.

 

Report typo