Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

11.03.2017


АЁЛЛАР МАСЛАҲАТ МАРКАЗИ ИШ БОШЛАДИ

Яқинда ўз ишини бошлаган вилоят “Аёллар маслаҳат маркази” жамоат бирлашмаси шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти фаолияти ҳам хотин-қизлар билан мулоқот қилиш, уларнинг кўнглига йўл топиб, муаммоларига ҳамкорликда ечим излаш, манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилгани билан эътиборга моликдир.

Аёл – нозик хилқат. Унинг ҳатто ўз яқинларига айта олмайдиган муаммолари, ўй-фикрлари бўлади. Тўғри йўл кўрсатиш, руҳий далда бериш, муаммоларини оқилона ечишга кўмаклашиш билан уларнинг ҳаётга ишончини ошириш, қатъиятини мустаҳкамлаш мумкин. Аёллар маслаҳат маркази бу борада яқин маслаҳатчи бўлиши мақсад қилинган.

Марказ қошида малакали ҳуқуқшунос, психолог ва шифокор хизмати йўлга қўйилган. Аёллар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда марказда хотин-қизларимизга бепул хизмат кўрсатилади ва мурожаатлар сир сақланиши кафолатланади.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo