Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • АЁЛЛАРНИНГ ҲАҚЛИ ЭЪТИРОЗИГА САБАБ БЎЛАЁТГАН ДОЛЗАРБ МУАММОЛАР ҲАЛ ЭТИЛАДИ

15.02.2018


АЁЛЛАРНИНГ ҲАҚЛИ ЭЪТИРОЗИГА САБАБ БЎЛАЁТГАН ДОЛЗАРБ МУАММОЛАР ҲАЛ ЭТИЛАДИ

 -Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида оилавий қадриятлар ва анъаналар йўналишида фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни олиб бориш мақсадида Республика “Оила” илмий-амалий маркази негизида Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида алоҳида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ва унинг ҳудудий бўлинмаларини ташкил этиш, хотин-қизлар турмушини яхшилаш, оилани мустаҳкамлаш борасида муҳим вазифалар белгилаб берилгани кўпчилик юртдошларимиз кўнглидаги гап бўлди.

 Мазкур ҳаётий ҳужжатда жамиятимизнинг муҳим бўғини саналган оиланинг ижтимоий негизини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилган. Унга асосан миллий қадриятларимиз, никоҳ ва оила муқаддаслигини таъминлаш, ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофазалаш, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашга доир кенг кўламли ишлар амалга оширилади.

 Афсуски, бугунги кунда миллий анъана ва қадриятларимизни менсимаслик, миллий ва диний қарашлари ўзгача бўлган ёт халқлар ҳаётидан кўр-кўрона андаза олиш, “оммавий маданият” таъсирига берилиш ҳолатлари юртимизда асрлар давомида шаклланган оилавий муносабатларга путур етказмоқда. Буни айрим ёшларнинг оила, никоҳ масаласига юзаки ёндашаётгани, фарзанд тарбиясига бепарволиги, ота-оналик бурчи ва масъулиятини чуқур англамаслигида кўриш мумкин. Ваҳоланки, оила - ўзаро ишонч, ҳурмат ҳамда меҳр-муҳаббат асосида бунёд бўлади. Оилада келажак эгалари дунёга келади, тарбия топади, ўзлигини англайди.

 Тан олишимиз керак, вилоятимизда оилалардаги нотинчлик сабабларини аниқлаш, уларга ижтимоий кўмак бериш, маънавий соғломлаштириш ишлари қаторида ноқонуний, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари ҳақидаги тушунтириш ва профилактик тадбирларни ўтказишда сусткашликка йўл қўйилди. Бу эса оилавий ажримлар сони кўпайишига олиб келди.

 Ҳудудлардаги мавжуд, ўз ечимини кутаётган, аёлларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётган долзарб масалаларни жойида ҳал этишда эндиликда, хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда иш олиб борамиз. Ёрдамга муҳтож, ногиронлиги бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларни ўз вақтида аниқлаб, улар билан якка тартибда иш олиб бориш, ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш чораларини кўрамиз.

      Айниқса, ёш қизларни юксак одоб-ахлоқ тамойиллари асосида тарбиялаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, касб-ҳунарга ўргатиш, онги ва қалбини ғоявий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, шунингдек, мустақил оилавий ҳаётга тайёрлашга йўналтирилган, ўзига хос мазмунга эга тадбирларни кучайтириш диққат марказимизда бўлади.

    Бир сўз билан айтганда, ушбу ҳужжат хотин-қизларнинг бахтли, оилалар мустаҳкам бўлишини кафолатлаши, уларнинг қизиқишлари, иқтидор ва имкониятларини жамиятимиз тараққиётига сафарбар этишга йўналтиришга хизмат қилиши билан ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Report typo