Хитойлик кўп болали она 12 йиллик циклли Хитой буржининг ҳар йилида туғилган фарзанди бўлишини хоҳламоқда. Бу ҳақда South China Morning Post газетаси хабар қилган.
Мамлакат шарқидаги Чжэцзян провинциясидан бўлган 33 ёшли Тянь Дунсья эри Чжао Ваньлу билан 2008 йилда танишиб, орадан икки йил ўтгач, улар турмуш қурган.
2010 йилда жуфтликнинг биринчи фарзанди дунёга келган. Кейинчалик уларнинг яна саккиз нафар боласи, жумладан, эгизаклари туғилган. Оиланинг кичик ўғли 2022 йилда дунёга келган. Айни вақтда аёл ўнинчи фарзанди туғилишига ҳозирлик кўрмоқда.
Тянь Дунсьянинг айтишича, унинг "кўп болали бўлиш хоҳиши Хитой буржидаги 12 та белгидан ҳар қайсисини қамраб олиш истаги билан боғлиқ".
Жуфтликнинг етти буржда туғилган беш ўғли ва тўрт қизи бор, уларга қолган ҳамма белги - ҳўкиз, қуён, илон, от ва қўйни қамраб олиш учун яна беш фарзанд керак бўлади.