Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Абдишукур ОМОНОВ

22.09.2018


Ҳаёт кузатувларидан қайдлар

* * *

Камбағал-қашшоқлар кўп юртда мулкдору бойларни ёмон кўриши ва ҳатто улардан нафратланиши  муқаррардир.

* * *

Бугунги кунда муваффақиятга эриша олмаганларнинг келажакдан умидвор бўлишидан  бошқа иложи йўқ.

* * *

Ўғрилардан эҳтиёт бўламиз, фирибгарларни дўст биламиз ва алданиб қоламиз.

* * *

Зиёлилари бойу мулкдорига муҳтожу қарам элу улуснинг равнақ топиши қийин.

* * *

Ўз аждодлари ва юрти тарихини билмаган, севмаган ва фахрланмаган элу улус ҳурмату эҳтиромга лойиқ эмас.

 * * *

Қонун чиқарувчи ва суд ҳокимияти ижро ҳокимиятининг “хизматкори”га айланиб қолмаслиги керак.

* * *

Яхши кадрларни ўзимиз йўқ қиламиз, сўнгра “кадр йўқ” деб баҳона излаймиз.

* * *

Элу жамоада муҳит, вазият ва вазифасини билмаган, тушунмаган раҳбарни кўпчилик алдашга ҳаракат қилади.

* * *

Таълиму тарбия ва маърифату маънавиятни юксалтиришда ижобий ўзгаришлар учун узоқ вақт ҳамда тизимли меҳнат талаб этилади.

* * *

Ҳокимият тизимига аралашиб юрганларнинг аксарияти бу тизимдаги камчиликларни айтишга қодир эмас.

 * * *

Дарду ҳасратни бошқаларга айтиш билан юкни енгиллаштириб бўлмайди.

* * *

Дипломсиз ишсиз дипломли ишсиздан кўра бахтиёрроқдир.

Абдишукур ОМОНОВ

 

Report typo