Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 ноябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Абдишукур ОМОНОВ

10.09.2019


ҲАЁТ КУЗАТУВЛАРИДАН ҚАЙДЛАР

* * *

Бир кишининг ҳам, миллатнинг ҳам тили ва урф-одатини билмасдан қалбини забт этиб бўлмайди.

* * *

Диний илмдан яхши хабардор, тақводор инсонлар бошқа дин вакилларига ҳам юксак ҳурмат ва эҳтиром кўрсатадилар.

* * *

Аксариятимиз аждодлардан қолган энг катта маънавий бойликлар -  турли  алифбода ёзилган китобларни ўқишдан маҳруммиз.

* * *

Номи улуғ,  унвону нишон соҳибларининг аксарияти ўз давру замонида бахтли-саодатли ва завқу шавқ билан яшаганлар. Уларни ўзи яшаб ўтган давлату тузумдан жабрланган қилиб кўрсатишга уринмайлик.

* * *

Ғалаба қилишига ишончи бўлмаган киши ё курашга кирмайди ёхуд мағлуб бўлади.

* * *

Танқид - асослилиги ва таклиф билан таъсирлидир.

* * *

Камчиликларини ошкора айтишга қодир жамият, ўзини ўзи танқид  ва муаммоларини бартараф қилиш борасида баҳс қила оладиган элу халқгина иллату нуқсонларидан тезроқ соқит бўлади.

* * *

Асоссиз ҳақорат — андишасизлик ва адабсизликнинг яққол намунасидир.

* * *

Яхши мутахассислар ҳар қандай давру замонда ўз ўрнини топиб яшайдилар.

* * *

Кўпчилигимиз "ўтмиш сарқитлари"ни қоралаб эътиборга тушишни, амал ва унвону нишон соҳиби бўлишни истаймиз.

* * *

Икки кишига ҳам,  минг кишига ҳам бир бошлиқ керак.

* * *

Аксариятимиз ҳамиша ҳақликка даъвогарлик қиламиз.

* * *

Ислоҳотларнинг самарасини фақат вақт кўрсатади, келажак баҳолайди.

Абдишукур ОМОНОВ

 

Report typo