Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

13.03.2018


ҚАЙСИ ТОВАРЛАРГА БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИ ҲИСОБЛАНМАЙДИ?

2019 йил 1 январга қадар муддатга тирик қорамол, қўй ва эчкилар, қорамол гўшти, барра, совутилган (музлатилганидан ташқари) қўй ёки эчки гўшти, соя ловияси, кунгабоқар уруғи, кунжут, шакарқамиш ёки лавлаги шакари ва кимёвий тоза сахароза каби озиқ-овқат маҳсулотлари ва хом ашёларни импорт қилишда божхона тўловлари тўланмайдиган бўлди (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно).

Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш, бозорни сифатли, хавфсиз ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, аҳолининг харид имкониятларини мустаҳкамлаш, ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш ва соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш, шунингдек, мазкур соҳадаги мавжуд тизимли   муаммоларга барҳам бериш мақсадида татбиқ қилинган мазкур ўзгаришлар ҳақида вилоят божхона бошқармасида ўтган очиқ мулоқотда айтиб ўтилди.

Тадбиркорлик субъектлари, транспорт корхоналари, божхона брокерлик фирмалари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар, сертификатлаштириш идоралари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 январдаги “Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2017 йил 15 декабрдаги “Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар рақобатдошлигини таъминлаш ва экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари, 2018 йил 17 январдаги “Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2017 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг 2017 йилги версиясини жорий этиш тўғрисида”ги ҳамда 2018 йил 6 февралдаги “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари мазмун-моҳияти муҳокама қилинди.

Вилоят божхона бошқармаси бўлим бошлиғи Олим Қодировнинг таъкидлашича, давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 6 февралдаги “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига божхона тўловлари тўланмасдан олиб кириладиган товарларга доир  меъёрлар белгиланди. Хусусан,

Ўзбекистон Республикаси халқаро аэропортлари орқали божхона чегарасини кесиб ўтганда 2 минг, божхона чегарасини темир йўл ва дарё пунктлари орқали кесиб ўтганда эса минг АҚШ доллари, Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасини Давлат чегараларидаги авто (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали кесиб ўтганда 300 ҳамда бир календар ойида бир марта жисмоний шахсларнинг манзилига келиб тушадиган почта ва курьерлик жўнатмалари минг АҚШ доллардан ошмаса, божхона тўловлари ундирилмаган ҳолда олиб киришга рухсат этилди.

Шу билан бирга, республика ҳудудига жисмоний шахслар томонидан божхона тўловлари тўланмасдан олиб кириладиган алоҳида товарлар рўйхати ҳам тасдиқланди. Унга асосан, умумий миқдори 2 литрдан ошмаган алкоголь маҳсулотлари, шунингдек пиво,     10 пачкадан ошмаган барча турдаги тамаки маҳсулотлари, умумий оғирлиги     65 граммдан ошмаган қимматбаҳо металлдан ва қимматбаҳо тошлардан ишланган заргарлик буюмлари божхона тўловлари ундирилмаган ҳолда олиб кирилишига рухсат этилди. Республика ҳудудидан жисмоний шахслар томонидан 3 минг АҚШ долларига тенг қийматгача бўлган товарларни божхона декларацияси тақдим қилмаган ҳолда олиб чиқиш мумкин.

Тадбир савол-жавоб руҳида ўтди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил тушунтиришлар берилди.

 

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo