Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
4 декабрь, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

07.11.2024


Ака-укалар ўғирлик учун бармоқларидан айрилди

Эронда ўғирлик қилгани учун суд ҳукмига асосан икки эркакнинг бармоқлари кесилди, деб  хабар беради Daily Mail манбаси.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари мамлакатдаги суд ўғирлик учун ҳукм қилинган икки эркак бармоқларини кесишга қарор берганини маълум қилган. Урмия шаҳри қамоқхонасида ижро қилинган ушбу жазо тури шариат қонунларини қўллаш доирасида нисбатан кам учрайдиган амалиёт бўлган.

Инсон ҳуқуқлари фаоллари маълумотларига кўра, асли келиб чиқиши курд бўлган ака-ука Шаҳоб ва Меҳрдот Теймурилар 2019 йилда ҳибсга олинган. Шаръий ҳукм ижро этилгач, улар тиббий ёрдам олиш учун шифохонага олиб борилган.

Оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Эронда 2000 йилдан буён камида 131 нафар эркакнинг бармоқлари кесилган, бироқ бундай жазо тури кам қўлланадиган бўлди.

Report typo