Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Б.ЎКТАМ

23.02.2017


Ҳакамлик судлари: ФАОЛИЯТ, ТАРҒИБОТ ВА САМАРА

Унда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари, Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро, Жиззах, Сирдарё ва Наманган вилоятлари ҳакамлик судлари судьялари, тадбиркорлик субъектлари вакиллари, ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирни Ўзбекистон Ҳакамлик судлари ассоциацияси раиси Аъламжон Жўраев кириш сўзи билан очаркан, мамлакатимизда фуқаролик муносабатлари, жумладан, тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келадиган хўжалик низоларини тезроқ ҳал этиш мақсадида судловнинг мутлақо янги, нодавлат тури – ҳакамлик судлари ташкил этилгани, 2007 йилнинг 1 январида кучга кирган “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Қонун билан ҳакамлик судларининг ваколатлари, асосий мақсад ва вазифалари аниқ белгилаб берилганини таъкидлади. Шу вақтгача биргина Ўзбекистон Ҳакамлик судлари ассоциацияси томонидан 38 мингга яқин 1 триллион сўмлик фуқаролик ва хўжалик низолари кўрилиб, мазмунан ҳал этилгани эса мазкур тизимнинг самарали фаолиятидан далолат беради.

- Ривожланган давлатларда хўжалик низолари, айниқса, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи низоларнинг катта қисми ҳакамлик судларида кўриб чиқилади, - дейди Ўзбекистон Ҳакамлик судлари ассоциацияси вилоят ваколатхонаси бошлиғи Ботир Шовриқов. – Эътиборли жиҳати, мамлакатимизнинг барча вилоят, туман ва шаҳарларида ҳакамлик судлари ташкил этилган бўлиб, энг муҳими, уларда узоқ йиллар давомида суд-ҳуқуқ соҳасида ишлаб, катта тажриба орттирган судьялар, юқори малакали ҳуқуқшунос-мутахассислар жамланган. Мазкур судларда турли шартномавий низолар, фуқаролар ва мулкчилик шакли турлича бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида вужудга келаётган муаммолар самарали ҳал этилмоқда. Бу низолашувчи томонларнинг вақт ва маблағ тежашида муҳим омил бўлаяпти.

Тадбирда “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳияти, ҳакамлик судлари фаолиятини янада такомиллаштириш, аҳолининг, айниқса ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишда ҳамкорликда олиб бориладиган ишлар тўғрисидаги маърузалар тингланди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Ҳакамлик судлари ассоциациясининг мақсад ва вазифалари ижросини таъминлашга йўналтирилган фаолиятини мониторинг қилиш бўйича тузилган саволнома асосида соҳа мутахассисларининг фикрлари олинди.

Тадбир савол-жавоб руҳида ўтди.

Б.ЎКТАМ

Report typo