Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 декабрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

07.07.2022


Ҳакерлар катта ҳажмдаги ўғирланган маълумотларни сотувга қўйди

Ҳакерлик йўли билан қўлга киритилган қарийб 23 терабайт ҳажмли хитойликларга оид рақамли база "Яширин тармоқ" (даркнет)да сотувга қўйилди, дея хабар тарқатган Bloomberg манбаси. Унда исм-шарифлар, манзиллар, туғилган жойлар, телефон рақамлари, шунингдек, шахсни тасдиқловчи гувоҳномалар ва жиноят ишлари материаллари ҳақидаги маълумотлар сақлангани айтилмоқда.

Маълумотларга кириш имкониятини тақдим қилиш учун қонунбузарлар 10 биткоин ёки хабар ёзилган вақтдаги курс бўйича тахминан 190 минг АҚШ доллари сўрашган.

База маълумотлари сизиб чиққани ҳақиқат эканлигини ҳали мустақил экспертлар тасдиқламаган. Бироқ, аллақачон бу Хитой тарихида энг йирик миқёсли киберҳодиса бўлиши мумкинлигига оид фикрлар билдирилмоқда. Шанхай ҳукумати эҳтимолий ҳакерлик ҳужумига очиқ муносабат билдирмаган.

Ҳакерлар қай тарзда Шанхай ҳуқуқ-тартибот органлари серверларига киришни уддалагани номаълум. Тахминлардан бири бўйича, тўсиқларни бузиб ўтишга, агар у ҳақиқатдан ҳам амалга ошган бўлса, интернет таъминоти инфратузилмаси бўйича чет ҳамкор жалб этилган бўлиши мумкин. Хитойда Alibaba Group, Tencent ва Huawei интернет хизматлари кўрсатувчи йирик таъминотчилар ҳисобланади.

Report typo