Унда вилоятимиздаги уч олий таълим муассасаси талабалари ҳамда ахборот технологияларига қизиқувчи ёшлар ўз маҳоратларини синовдан ўтказишди.
Таъкидлаш жоиз, мазкур танлов 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган, ахборот технологияларига қизиққан, ўзининг илғор ғояларини амалга оширишга уринаётган йигит-қизларни қамраб олгани билан аҳамиятли.
- Кўрик-танловда ёшлар ўзларини уч номинацияда синаб кўришди, - дейди лойиҳа раҳбари Бекзод Ортиқов. – Яъни веб-иловалар, мобиль ишланмалар ва виртуал ҳаёт учун иловалар ишланмаси. Ҳудудий босқичда сараланган лойиҳалар билан малакали мутахассислар танишиб, улар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришади.
Эслатиб ўтамиз, энг яхши натижа кўрсатган иштирокчилар танловнинг финал босқичига йўлланма олди. Шунингдек, ғолиблар ахборот технологияларининг хориждаги энг сўнгги янгиликларига бағишланган бир қатор маҳорат дарслари ва тақдимотларда иштирок этиш имкониятига эга бўлади.
Азизбек НОРОВ