Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 ноябрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Жаҳонгир ҚИЛИЧЕВ

27.01.2018


“АЛ ФАЙСАЛИЙ” БУГУН ҚАРШИГА КЕЛАДИ

“Насаф” матбуот хизмати томонидан берилган маълумотга кўра, иорданияликлар расмий делегацияси ва футболчилари бугун Қарши шаҳрига етиб келишади. Меҳмонлар “Геолог” стадионида ўйинга тайёргарлик машғулотларини ўтказиши режалаштирилган.

 “Ал Файсалий” жамоаси охирги учрашувни Иордания премьер-лигаси 12-тури доирасида ўтказиб, “Ал Ярмук” жамоасини 2:0 ҳисобида таслим этди ва турнир жадвалида 3-ўриндан жой эгаллади.

Насаф эса икки ҳафта мобайнида Туркияда ўқув-йиғин машғулотларини олиб бориб, бир қанча хорижий жамоалар билан ўртоқлик баҳслари ўтказди. Янги футболчиларни ўз сафига қўшиб олди.

Айтиш жоиз, ўйинда ғалаба қозонган жамоа ОЧЛнинг “C” гуруҳидан жой олади ва “Персеполис” (Эрон), “Ал-Садд” (Қатар), “Ал-Васл” (БАА) клублари билан рақобатлашади.

Эслатиб ўтамиз, учрашувни япониялик ФИФА ҳаками Хирюки Кимура бошқаради. Унга қанотларда ҳамюртлари Очи Шинжи ва Такаги Такумилар ёрдам беришади. Учрашувда захира ҳаками сифатида тожикистонлик Насрулло Кабиров ишласа, ҳакамлар ишини Бирлашган Араб Амирликларидан ташриф буюрадиган Али Ҳамад Бадавий назорат қилади. Учрашув комиссари этиб эса Бутан давлатидан Доржи Минду тайинланган.

Жаҳонгир ҚИЛИЧЕВ

Report typo