Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 ноябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

10.03.2018


АЛ-ХОРАЗМИЙ ИЗДОШЛАРИ БЕЛЛАШАДИ

Кўрик-танловнинг асосий мақсади буюк олим ва математик Муҳаммад ал-Хоразмийнинг илмий меросини тарғиб қилиш, ёш авлоднинг аниқ фанларга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ахборот технологиялари соҳасида иқтидорли ёшларни юзага чиқариш, уларга салоҳиятларини намойиш қилишлари учун зарур шароитларни яратиб беришдан иборат.

Кўрик-танлов апрель ойида старт олади ва уч босқичда ташкил қилинади. Биринчи босқичда иштирокчилар ўз мактабларида математика, физика ҳамда информатика фанларидан онлайн усулда имтиҳон топширадилар. 80 баллдан юқори балл тўплаган ёшлар танловнинг кейинги босқичига йўл олишади. Иккинчи босқич минтақавий шаклда бўлиб ўтади ва иштирокчилар учала фанга доир жами 9 та топшириқни уддалашлари керак. 75 дан юқори балл тўплаган ўқувчилар сўнгги босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритадилар.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида ўтказиладиган сўнгги босқичда танлов қатнашчилари эътиборига математика, физика ҳамда информатика фанларига доир 15 та вазифа ҳавола қилинади. Танловда энг юқори балл тўплаган олти нафар ғолибга “Ал-Хоразмий издошлари” танлови дипломи ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 65  баробаридан 100 баробаригача  миқдорда пул мукофоти топширилади.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

 

Report typo