Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

06.06.2024


Ғалати рекорд

Ҳиндистонлик эркак клавиатурада бурун билан матн териш тезлиги бўйича жаҳон рекордини ўрнатди, дея хабар беради UPI манбаси.

ОАВнинг маълум қилишича, рекорд муаллифининг исми Винод Кумар Чаудхари, у 44 ёшда. Эркак бутун инглиз алифбосини компьютер клавиатурасида бурни билан 25 сонияда териб, ўзининг бу борадаги аввалги натижасини қарийб бир сонияга яхшилаган.

"Менинг касбим доим компьютерда ёзиш билан боғлиқ, шунинг учун антиқа рекорд ўрнатиш ҳақида ўйладим", дея изоҳ берган ҳиндистонлик.

Винод Кумар клавиатурада бурун билан матн териш машқларини давом эттириб, натижасини яхшилашга яна уриниб кўришини қўшимча қилган. Бундан ташқари, оиласи ундан фахрланади ва уни ўз имкониятлари билан дунёни такрор ҳайратда қолдиришга қодир истеъдодли шахс санайди.

Report typo