Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

25.06.2021


Алкоголга бўлган талаб тушиб кетди

Алкоголь бозорини тартибга солиш федерал хизмати маълумотида акс эттирилишича, жорий йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, Россияда алкоголга бўлган талаб барча оммабоп ичимликлар бўйича қарийб икки баробарга пастлади.

- Бу тенденция февраль ойидан бошланди, - дея ҳисоблайди мамлакат истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий уюшмаси раиси Павел Шапкин. - Россияликлар Европага оид ҳаёт тарзига ўта бошлади.

Маълумотда келтирилишича, винога бўлган талаб 87 фоизга, пиво ва пивога оид ичимликларга 94 фоизга, ароқ ва алкоголли аралашма маҳсулотларга 98 фоизга тушиб кетган. Фақат кўпикланадиган ва шампан винолари сотувида ўсиш кузатилган. Коньякка бўлган талаб ўзгармаган.

Алкоголь истеъмоли бўйича Кавказ ва Чукотка аҳолиси ҳаммадан орқада. Бу борада Москва етакчи, аммо пойтахтда ҳам алкоголга бўлган талаб 6,7 миллион декалитр (дал)дан (1 декалитр - 10 литр) 6,4 миллион декалитргача пасайган. Иккинчи ўринда Москва вилояти (6 миллион дал), учинчи ўринда эса Санкт-Петербург (3,4 миллион дал) бораяпти.

Report typo