Алоэ барги ва пояси аллантоин, В, С, Е дармондорилари, бета-каротинга бой. Баргида кўплаб миқдорда эфир мойлари, полисахаридлар, ферментлар, аминокислоталар, фитонцид ва минераллар бор. Нурланиш, яллиғланиш билан боғлиқ касалликларда, яраларни тузатишда энг яхши доривор воситалардан биридир. Овқат ҳазм қилиш тизимига ижобий таъсир кўрсатиб, сафро ажралишини яхшилайди.
Алоэ шарбатидан олинган барбалоин антибиотиги туберкулёз ва тери хасталикларини даволашда қўлланади. Сурункали гастрит, панкреатит, колит, бронхиал астма, конъюнктивит сингари касалликлардан халос бўлишда яхши самара беради. Алоэ стафилококк, стрептококк каби хавфли микробларга қарши энг яхши восита ҳисобланади.
Шунингдек, алоэ юз териси парваришида ҳам қўлланади.
ЗАНЖАБИЛ
Занжабил (имбирь) – ўтсимон ўсимлик бўлиб, тропик мамлакатларда ўсади. Унинг илдизи доривор ва зиравор восита ўрнида ишлатилади.
Занжабил таркибидаги антиоксидантлар иммун тизимини мустаҳкамлаб, организмда микробларни йўқотишга ёрдам берадиган Т-лимфоцитлари ишлаб чиқарилишини таъминлайди. Шунингдек, занжабил илдизи аминокислоталар, эфир мойлари, рух, калий, натрий, фосфор, кальций, магний, темир моддаларига бой.
Иштаҳа очувчи, қон айланишини яхшиловчи восита. Оғриқ қолдириш хусусиятига эга, яллиғланишга қарши яхши самара беради, организмни токсинлардан тозалайди. Қондаги холестерин миқдорини камайтиради.
Шу билан бирга, гастрит, колит каби хасталиклар билан оғриган одам организмига занжабил салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун мутахассислар уни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашишни тавсия этишади.
Манбалар асосида Хуршида АБДУЛЛАЕВА тайёрлади.