Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Мирзоҳид ЖЎРАЕВ

09.11.2017


ҲАМ АСАЛ, ҲАМ АСАЛАРИ ЕТИШТИРИЛАДИ

Чироқчи туманидаги “Абдураҳмон бобо” хўжалиги ҳам асаларичиликка ихтисослашган. Айни вақтда унда 700 асалари оиласи парваришланаяпти. Мазкур субъект мутасаддилари асал етиштириш билан бирга наслчилик, аниқроғи, зотдор асалариларни кўпайтиришни ҳам самарали ташкил этишган.

- Ўтган йили асалари боқиб, 20 тонна ҳосил олдик, - дейди хўжалик раҳбари Зайниддин Бобоев. – Бизда болнинг ҳар хил тури бор. Пахта, беда, тоғ гиёҳларидан йиғилган асал ҳам топилади. Қолаверса, наслчилик ишларини ривожлантиришга ҳам эътибор қаратаяпмиз. Ҳозирда карпат зотли асалариларни парваришламоқдамиз. Боларининг бу тури касалликка чидамли, кўп асал тўплайди. Шу туфайли уларга харидор кўп. Бу йўналишда тадбиркорликни бошламоқчи бўлган кишилар четдан сотиб олгандан кўра, биздан харид қилишни маъқул кўришаяпти. Асалариларни табиий усулда кўпайтираяпмиз.

Ишбилармоннинг сўзларига кўра, хўжаликда гул чанги тайёрлаш ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Бу маҳсулот тиббиётда қимматбаҳо хомашё саналиб, камқонликни даволашда асқатар экан. Бугунги кунда ушбу маҳсулотга ҳам талабгор талайгина.

Мирзоҳид ЖЎРАЕВ

Report typo