Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
4 декабрь, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Тиббиёт
  • Қамаши давлат ўрмон хўжалигида саратонга қарши унсурларга бой годжи мевали дарахти ўстирилмоқда

23.02.2021


Қамаши давлат ўрмон хўжалигида саратонга қарши унсурларга бой годжи мевали дарахти ўстирилмоқда

Годжи Тибет тоғларида ёввойи ҳолда ўсади. Унинг меваси таркибида минераллар ва дармондорилар кўп бўлиб, биргина С витамини лимонга нисбатан 500 марта кўп экан. Годжи модда алмашинувини яхшилаш, иммунитетни ошириш, буйрак, ошқозон, ўпка фаолиятини яхшилаш, қонда қанд миқдорини камайтириш, бўғимларни мустаҳкамлашда ёрдам бериб, саратонга қарши унсурларга бой саналади.

Эътиборлиси, мазкур камёб мевали ўсимлик тури Қамаши туманида ҳам парваришланмоқда.

– Фарғона вилоятидан годжи мевали дарахт кўчатларини олиб келиб экдик, - дея Қамаши давлат ўрмон хўжалиги раҳбари Исомиддин Мажидовнинг сўзларини келтиради туман ҳокимлиги ахборот хизмати. –Ушбу дарахт меваси табобатда қўлланилади ва экспортбоп ҳисобланади. Бир кило қуриган меваси бугунги кунда 30 минг сўмдан сотилмоқда. Годжи – “узоқ умр кўриш” деган маънони англатади. Мевасидан саратонга қарши ва ёшлик эликсири тайёрлаш мақсадида фойдаланилади.

Қайд этилишича, айни пайтда ўрмон хўжалигида лаванда, арчанинг янги навлари ҳам синовдан ўтказилмоқда. Туман иқлимига мос 20 яқин дарахт кўчатлари бозорларга олиб чиқилмоқда.

Бугунги кунда 25 минг дона бодом кўчати пайванд қилинган ва 300 гектар майдонга етадиган бодом уруғлари экилган. Тоғли ҳудудларга мос олма навлари пайванд қилинаётир.

Report typo