Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
27 декабрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Х.ҚИЛИЧЕВА

21.11.2017


ҲАМКОРЛИК УФҚЛАРИ КЕНГАЙМОҚДА

Иқтисодиётнинг турли соҳа ва тармоқларини ривожлантиришда илмий-техникавий ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, илм-фан соҳасининг барча жабҳаларида ёш олимларнинг фаол иштирокини таъминлаш, улар ўртасида ўзаро илмий-ижодий ҳамкорликни кучайтириш, соҳага хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида ташкил этилган тадбирда мамлакатимиз ва Россия Федерацияси олий ўқув юртларида фаолият олиб бораётган 100 дан зиёд олим ва етакчи мутахассислар иштирок этди. 

Анжуман доирасида қатнашчилар “Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш”, “Оптималлаштириш муаммолари, бошқаришда моделлаштириш ва алгоритмлаш”, “Математик ва компьютерли моделлаштириш”, “Техникада, иқтисодиётда, медицинада, биологияда ахборот технологиялари ва ижтимоий-иқтисодий жараёнларни бошқариш” каби шуъбаларда иш олиб боришди ва етакчи мутахассисларнинг маърузалари тингланди.

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 февралдаги 126-Ф-сонли фармойиши билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда халқаро ва Республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техникавий анжуманлар режаси”га асосан ўтказилмоқда, - дейди Қарши давлат университети проректори, техника фанлари доктори Собир Ёқубов. – Шунга биноан бугунги кунда нанотехнологиялар соҳасида тажриба ўрганиш, фикр алмашиш билан бирга Россиядаги етакчи олийгоҳларнинг мутахассислари билан ўзаро ҳамкорликда иш олиб бориш, хусусан, ёш мутахассисларимизни хорижда ўқитиш бўйича шартномалар имзоланаяпти.

Анжуман доирасида меҳмонларнинг Шаҳрисабз ва Бухоро шаҳарларига саёҳати ҳам ташкил этилди.

Х.ҚИЛИЧЕВА

Report typo