Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ш.БОЗОРОВА

24.01.2017


ҲАМЖИҲАТЛИК - САМАРАДОРЛИК МЕЗОНИ

Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йилларида ташкил этилган Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти фаолияти тиббий-гуманитар ҳаракатларга асосланади. Хусусан, хавфли юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш,  фавқулодда вазиятларда аҳолига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига беғараз кўмак бериш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, соҳага оид халқаро ҳамкорликни  мустаҳкамлаш кабилар ташкилотнинг асосий вазифалари сирасига киради.

Конференцияда вилоят ҳокими ўринбосари Баҳодир Қодиров, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти раиси Ҳамидилло Каримов, "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими раиси Январ Иноятов, вилоят  соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Умида Ғозиева шулар ҳақида қайд этар экан, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти вилоят ташкилотининг ҳудудда амалга оширилаётган тиббий-ижтимоий дастурлар, лойиҳалардаги фаол иштирокини ижобий баҳолашди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш ва беғараз донорлик бўйича олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари таҳлил қилинди. Бу борадаги ютуқ ва камчиликлар ҳақида сўз юритилди.

Конференцияда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти вилоят ташкилотининг раиси сайланди.

Ш.БОЗОРОВА

Report typo