18-19 март кунлари мамлакатимизда ўтган умумхалқ хайрия ҳашарида яна бир бор намоён бўлди
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши ижроси доирасида ўтказилган икки кунлик ҳашарда вилоятимиздан 1 миллион 500 минг нафарга яқин киши иштирок этган бўлса, шунинг 920 минг нафарга яқини ёшлар экани эътиборга молик.
Март-апрель - ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги ҳамда умумхалқ хайрия ҳашари кунлари маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли бинолар ва ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳ ва қабристонлар, ариқлар, кўча ва йўлаклар ҳамда болалар майдончалари тартибга келтирилди, дарахтлар оқланди, буталанди, чиқиндилар ташиб чиқилди.
Ногиронлар, якка-ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд оилаларнинг уй-жойлари таъмирланиб, рўзғор юмушларига кўмаклашилди. Шунингдек, Меҳрибонлик, Саховат, Мурувват уйларида яшовчилар, кўмакка муҳтож оилалар, ногирон ва ёлғиз кексаларга моддий ёрдам кўрсатилди.
Ҳашар уюшқоқлик билан ва кўтаринки руҳда ўтди. Хайрия ҳашаридан тушган маблағлар “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ҳисоб рақамига ўтказилмоқда. Бу маҳаллаларни ободонлаштиришга, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз қарияларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш каби тадбирларга сарфланиши назарда тутилмоқда.
Шоҳиста БОЗОРОВА
Собир НАРЗИЕВ олган сурат.