Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 ноябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

01.11.2019


ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИГА ОИД НОЁБ МАНБАЛАР КЎРГАЗМАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Дин ва давр

Кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо меросини ўрганиш, унинг асосида ёшларни комил инсон этиб тарбиялаш жамиятда барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлашнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.

Китоб туманидаги Хожа Бухорий номли ўрта махсус ислом билим юртида ташкил этилган Ҳанафий мазҳабига оид қўлёзма ва тошбосма асарлар кўргазмаси ҳам айни шу мақсадга қаратилди. Мазкур кўргазмадан фиқҳий, ақидавий, тажвид, тасаввуф ва араб тили грамматикасига оид, хусусан, "Шарҳу ақоиди Насафий", "Ал-муватто лил Имом Муҳаммад", "Ҳошияи Мунифа ала шарҳи ақоид", "Аҳлоқи Муҳсиний", "Раддул мухтор", "Фатовойи Ҳиндия", "Ҳидоя" каби қўлёзма ва тошбосма асарлар жой олди.

- Кўргазма давомида буюк алломаларимиз қолдирган ноёб манбалар тарихи ҳақида маърузалар қилинди ва фан ўқитувчилари ўз мутахассисликларига оид асарлар ҳақида талабаларга тушунчалар бериб ўтишди, - дейди билим юрти ахборот-ресурс маркази раҳбари Азамат Усмонов. - Албатта, буюк аллома ва мутафаккирларимизнинг илмий меросини чуқур ўрганиш, кенг тарғиб қилиш муқаддас динимиз моҳияти, турли масалаларини тушунишда катта ёрдам беради.

Н.ХЎЖАЕВ

 

 

 

 

 

 

Report typo