Қарши тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникада ташкил этилган кўрикда Тошкент вилоятидаги етакчи клиникалар ва вилоятимиз тиббиёт муассасаларининг малакали шифокорлари Қарши ва Нишон туманларидан келган 2200 нафардан зиёд аҳолини чуқурлаштирилган кўрикдан ўтказди. Тиббий кўрикка иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийлари, пенсионерларни тўла қамраб олишга алоҳида эътибор қаратилди.
Шоҳиста БОЗОРОВА