Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 декабрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

07.05.2021


Ҳарбий қисмларга янги йўлтанламас техникалар топширилди

Қарши шаҳри Мустақиллик шоҳкўчасида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округнинг ҳарбий бўлинмаларига янги замонавий техникалар топшириш маросими ўтказилди.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкил этилган бу тадбир доирасида ҳарбий қисмларнинг вакилларига ноқулай йўл ва ҳудудларда ҳам бемалол ҳаракатланиш ҳусусиятига эга бўлган 100 дан ортиқ КамАЗ 43118 6x6 ва КамАЗ 4326 4x4 русумли бортли тентли автофургонлар топширилди. “Uz AutoTRAILER” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган мазкур автомобиллар ҳарбий хизматчилар шахсий таркиби ва юкларни ташиш ҳамда турли техника ва қурол-аслаҳани шатакка олган ҳолда кўчириш учун мўлжалланган. Йўлтанламас автофургонлар ҳарбий хизматчилар ва юкларни ёмғир, қор, қуёш, шамол ва чангдан ишончли ҳимоя қилади.

-Қуролли кучларда 8 йилдан буён хизмат қиламан, - дейди кичик сержант Баҳодир Мамутов. - Шу пайтгача ўтган асрнинг 80-йилларида ишлаб чиқарилган “Урал-4320” автомобилини бошқарган бўлсам, бугун икки ўқли шасси асосидан яратилган КамАЗ 4326 русумли техникани қабул қилиб олаяпман. Унинг юк кўтариш қобилияти 4 тонна, шунингдек, 7 тоннагача оғирликдаги техника ва қурол-аслаҳани шатакка олиш имкониятига эга. Бугун ҳарбий қисмларга топшириладиган автомобиллар орасида КамАЗ 43118 русумлилари ҳам бор. Улар уч ўқли шасси асосида ишлаб чиқарилган бўлиб, юк кўтариш ва шатакка олиш қобилияти 10 ва 12 тоннани ташкил этади.

Янги ҳарбий техникани топшириш маросими доирасида Мустақиллик майдони яқинида дала чодирлари тикланиб, қурол-яроғлар ва махсус алоқа воситалари кўргазмаси уюштирилди. Тадбир иштирокчилари ҳарбийларнинг дала ошхонасида пиширилган таомларни таътиб кўришди.

Шу куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси вилоят бошқармасига 10 та “Нексия” русумли хизмат автомобили топширилди.

 

Report typo