Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 ноябрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ж.БОЙМУРОДОВ

18.01.2019


ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРГА ЯНГИ УЙЛАР ТОПШИРИЛДИ

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокимлиги, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Қуролли Кучлар фахрийлари, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 30 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари учун уй-жой қуриш дастури тўғрисида"ги қарорига асосан, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ҳарбий хизматчилар учун кўп қаватли, арзонлаштирилган уйлар қурилиб, имтиёзли кредит асосида берилмоқда. Уй нархининг 25 фоизи бошланғич бадал сифатида давлат томонидан тўлаб берилиши, қолгани учун банк томонидан берилган имтиёзли ипотека кредитининг 10 йил давомида тўлаб борилиши ҳам ҳарбий оилалар учун жуда катта енгиллик туғдирмоқда.

- Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги байрами нишонланаётган шу кунларда 3 хонали янги уйга кўчиб кирдик, - дейди капитан Акбар Қиличев. - Шу вақтга қадар ҳарбий шаҳарчада яшаб келганмиз. Тўғрисини айтсам, аксарият вақти ишда ўтадиган биз ҳарбий хизматчилар учун уй-жой қуриш анча оғир масала. Югур-югурлар учун вақтимиз бўлмайди. Ана шу вазиятни тушуниб, мушкулимизни осон қилаётган Президентимизга раҳмат. Мана энди ўз уйим бор, уй қуришим керак деган ташвишим йўқ. Фарзандларимнинг келажагидан кўнглим тўқ, бор эътиборимни ишимга қарата оламан.

Тадбирда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Ж.БОЙМУРОДОВ

* * *

Суратларда: тадбирдан лавҳалар.

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Report typo