Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Собиржон ТЕМИРОВ

11.03.2017


ҲАРБИЙЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ

Шунга ҳамоҳанг Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокуратураси, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, МХХ Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлиги ҳамкорлигида ҳам ҳарбий хизматчилар, фуқаролар билан мулоқот ҳамда сайёр қабуллар ташкил қилинмоқда.

Шундай тадбирлардан бири Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ сержантлар тайёрлаш мактабида бўлиб ўтди. Қуролли Кучлар таркибидан нафақага чиққан фахрийлар ҳамда ҳарбий қисм хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокуратураси, вилоят ички ишлар бошқармаси, ҳарбий жамоатчилик кенгаши, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ҳамда тижорат банклари вакиллари юртимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида фикр юритдилар.

Таъкидланганидек, мамлакатимизнинг мудофаа қудратини юксалтириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасида юртимиз тинчлиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги ва халқимиз осойишталигини таъминлашга қодир миллий армия шаклланди. Ҳарбий хизматни ўташ шароитини яхшилаш ҳамда Ватан ҳимоячиларига ҳар томонлама ғамхўрлик кўрсатиш борасидаги ишлар кўлами тобора кенгаймоқда. Ҳарбий хизматчилар ва улар оилаларининг турмуш шароитини яхшилашга қаратилган алоҳида имтиёзлар жорий этилди. Жойларда ҳарбий шаҳарчалар бунёд этилмоқда, ҳарбий хизматчилар замонавий уй-жойлар билан таъминланмоқда.

Ана шундай мулоҳазалар билан давом этган учрашувда қонунчиликка киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар, ҳарбий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳарбий хизматчилар оилаларини ижтимоий ҳимоя қилиш, Қуролли Кучларимиз сафларида хизмат қилаётган ёшларимизни Ватанга садоқат ва мустақиллик ғояларига содиқлик руҳида тарбиялаш, мустаҳкам ҳарбий оиланинг маънавий пойдевори, нафақага чиққан ҳарбийларнинг пенсия таъминоти хусусида атрофлича маълумотлар берилди.

Иштирокчиларни қизиқтирган саволлар ва таклифлар муҳокама қилинди.

Собиржон ТЕМИРОВ,

Жануби-ғарбий алоҳида ҳарбий округ ҳарбий прокурорининг ёрдамчиси, адлия майори

Report typo