Тадбир давомида Қарши-Бухоро йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро О.Г. бошқарувидаги "Isuzu" русумли юк автомашинаси шубҳа остига олиниб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашина юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 320 дона полиэтилен қопга жойлаштирилган, жами оғирлиги 16 тонна бўлган аммиакли селитра минерал ўғити ноқонуний равишда олиб кетилаётгани аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Маълумки, минерал ўғитни талон-торож этиш қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигига салбий таъсир кўрсатади. Натижада озиқ-овқат захирасини яратишда турли муаммолар юзага келиши мумкин. Шу сабаб мазкур йўналишдаги қонунбузарликларни фош этишда тезкор тадбирлар мунтазам ўтказиб борилади.
Вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати маълумотига кўра, ўтган йил давомида умумий оғирлиги 29,6 тонна аммиакли селитра ноқонуний айланишининг олди олинган.
Н.ХЎЖАЕВ