Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 ноябрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

20.04.2023


Қарийб ярим аср аввал ўғирланган ҳужжат эгасига қайтарилди

Канадалик аёлга 42 йил олдин ўғирланган талабалик гувоҳномаси қайтарилди, деб ёзади UPI манбаси.

Полиция маълумотларига кўра, маҳаллий аҳоли вакили ўз ҳовлисидан чуқур қазаётганида тупроққа қўшилиб чиққан ҳолати абгор бир эски ҳамённи пайқаган. Қизиқувчанлиги тутиб, у кармонни очган ва ичидан аёл кишига тегишли 1981 йилги талабалик гувоҳномасини топган. Кейин топилмани полицияга топширган. 

Зобитлар ҳужжат эгасининг шахсини аниқлаш ва у билан алоқа боғлашнинг уддасидан чиққан. Аввалига полициячиларга ишонмаган аёл улар талабалик гувоҳномаси суратини юборгач, хурсанд бўлган.

"У ўз ҳужжатини кўриб кулди", дейилади полиция баёнотида.

Аёлнинг айтишича, ўшанда ҳамёни ўғирланган. Ўғри ундаги барча пулларни олиб, кармонни шунчаки кўчага отиб юборган.

Шунингдек, у талабалик гувоҳномасининг қайтарилиши ўтмишдаги ёқимли хотираларни ёдга солганидан мамнунлигини қўшимча қилган. 

 

Report typo