Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Қашқадарёда “Армия ва ёшлар” шиори остида маънавий-маърифий, ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи, Давлат хавфсизлик хизмати, ички ишлар, Миллий гвардия, фавқулодда вазиятлар тизимлари ҳарбий хизматчилари иштирокида Косон туманида ташкил этилди.
Ёшларда ватанпарварлик туйғусини кучайтириш, улар ўртасида миллий қадриятларга ҳурмат ва китобхонлик маданиятини тарғиб қилиш, ўғил-қизларимизнинг билим ва тафаккурини равнақ топтириш йўлида яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишга ундашга йўғрилган тадбир доирасида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви, ҳарбийларнинг тантанали соф юриши, ҳарбий техника ва қуроллар кўргазмаси ҳамда концерт дастурлари бўлиб ўтди.
Бундай ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари барча шаҳар ва туманларда ташкил этилмоқда.
Баҳодир ҲАЛИМОВ
Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.