Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 декабрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ж.БОЙМУРОДОВ

06.02.2018


“ҒАРОЙИБ ЕР ТУТЛАРИ”

Эртак-спектакль машҳур рус драматурги Н. Шувалов асари асосида режиссёр Ғайрат Ҳамроев томонидан саҳналаштирилган. Унда асосий воқеалар Баҳайбат, Миттивой, Сичқон, Қарға ва Қарғача иштирокида кечади.

- Асосий қаҳрамон образини жонлантирдим, - дейди актёр Хусниддин Лутфиев. - Бу беғубор қалбли Баҳайбат. У ҳеч қачон бировнинг нарсасига тегинмайди, берган сўзининг устидан чиқади. Эртак-томошадаги салбий образ – Миттивой эса унинг акси. У ўта муғомбир, хасис ва эзма. Шу боис, бошқа қаҳрамонлар беғубор қалбли Баҳайбатнинг атрофида бирлашади.

 Бир сўз билан айтганда, ушбу эртак-спектаклда ростгўй, берган ваъдасининг устидан чиқадиган, ўзгаларга меҳрибон кишининг доимо улуғланиши, бошқалар муҳаббатига сазовор бўлиши, аксинча, муғомбир ва хасис кишининг нафратга гирифторлиги бош мавзу сифатида кўтарилган.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Суратда: эртак-спектаклдан лавҳалар.

 

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Report typo