Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, бир қатор ҳамкор ташкилотлар вакиллари, фермерлар ва партия фаоллари иштирок этдилар.
Тадбирда қабул қилинган мазкур қарор фермер хўжаликлари фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг аҳоли турмуш даражасини юксалтириш ҳамда қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантиришдаги ўрни ва ролини кучайтириш, хусусий мулк ва тадбиркорликни тараққий эттириш йўлидаги тўсиқ ва чекловларни олиб ташлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларини янги босқичга кўтариши билан аҳамиятли эканлиги таъкидланди.
- Мазкур қарор янги йўналишдаги истиқболли лойиҳаларга кенг йўл очади, - дейди O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон Фермерлар кенгаши раиси Содиқжон Турдиев. - Шу билан бирга, 2016 йилдан фермер ва деҳқон хўжаликларида етиштирилаётган мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ҳамда узумни харид қилиш бўйича давлат буюртмаси жорий этилиши уларнинг фаолиятини тубдан яхшилашга хизмат қилиши шубҳасиз.
Тадбирда мазкур қарор мазмун-моҳияти чуқур ўрганилиб, унда белгилаб берилган вазифалар ижросини тўлиқ таъминлаш юзасидан партия фаоллари олдида турган вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, тадбир давомида "Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасига чет эл ижтимоий- сиёсий доиралар вакиллари ва хорижий экспертларнинг муносабат ва фикр-мулоҳазалари" номли китоб мазмун-моҳияти юзасидан фикрлашилди.
Тадбир мунозараларга бой руҳда ўтди.
Х.ҚИЛИЧЕВА