Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 декабрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

14.07.2020


ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ МУЗЕЙИ ОЧИЛМОҚДА

Мазкур музейда олийгоҳнинг 1945 йилдан буён узоқ йиллик фаолиятида эришган ютуқлари билан боғлиқ ноёб ҳужжатлардан тортиб, университет тарихи, раҳбарияти, илк педагогик жамоа, факультетлар, талабалар ҳақидаги маълумотлар, кейинги давр ҳақидаги лавҳалар ва суратлар ўрин олади.

Музейнинг кириш қисмида “Насаф (Қарши)да илм-фан тараққиёти” номли кўргазма ташкил қилинган бўлиб, унда IX асрдан XX аср бошларигача Насафий нисбаси билан ижод қилган илм-фан намояндалари ҳақида маълумотлар берилади.

Тарихдан биламизки, Насаф азалдан ҳадис ва фиқҳ соҳасидаги турли олимлар тўпланиб, “мажлиси тадрис” (дарс йиғини) – ўз давридаги илмий конгресслар ўтказиладиган шаҳар ҳисобланган. Эътиборли жиҳати, Ўзбекистон Бадиий академияси мутахассислари томонидан музейда узунлиги 4, эни 3 метр бўлган, “мажлиси тадрис” картинаси жойлаштирилди.

Кўргазмада, илм-фан равнақига катта ҳисса қўшган Шарқ алломалари ҳамда миллий уйғониш ҳаракати намояндалари бўлган жадидлар ҳам акс этиши кўзда тутилган.

Кейинги зал университетнинг халқаро алоқаларини ўзида мужассам этиб, бу ерда конференциялар ҳам ўтказилади.

Умуман олганда, ушбу музей қизиқувчилар ва ёшлар учун ўзига хос маърифат масканига айланиши режа қилинган.

Report typo